Кеча ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари ўтказилди. Вакилларимиздан эса 11 нафари финал йўлида ринга кўтарилишди.
Натижаларга кўра, финалчиларимиз 7 нафарни ташкил этди, қолган боксчиларимиз эса мусобақани бронза медаллари билан якунладилар.
3-4 декабр кунлари эса мусобақанинг финал баҳслари ўтказилади. Олтин медал учун ринга кўтариладиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
3 декабрь:
-48 кг. Мафтуна Мусурмонова - Анастасия Тиунина (Россия)
-75 кг. Мафтуна Янгиева - Екатерина Фролова (Россия)
+80 кг. Собирахон Шаҳобиддинова - Прачи Токас (Ҳиндистон)
-63 кг. Ҳикматилло Ўлмасов - Жоҳн Маҳер (Ирландия)
4 декабрь:
-57 кг. Севара Маматова - Вини (Ҳиндистон)
-60 кг. Фирузжон Садуллаев - Андраник Мартиросян (Арманистон)
+80 кг. Ислом Салиҳов - Ҳемант Сангван (Ҳиндистон)
Абдураҳмон Маҳмуджонов, Акбар Аҳмадов, Ҳусан Қаҳҳоров ва Норбек Абдуллаев Жаҳон чемпионатини бронза медали билан тугатишди.