Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Акмал Шораҳмедов: «Секин-аста куч йиғиб, даражамизни кўтариб борамиз»

Баҳо:
+ | -

“Металлист” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг “қалдирғочлар”нинг ҳужумкор ҳимоячиси Акмал Шораҳмедовнинг ушбу ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Биз ушбу ўйинда ҳисобни умуман ўйламаган ҳолда майдонга тушдик. Буни мураббийларимиз ҳам таъкидлашиб, асосан турли хил тактик режаларимизни синаб кўришимизни айтишди. Шу боисдан ҳам учрашув давомида турли хил кўрсатмаларни бажаришимизга тўғри келди. Тайёргарлигимиз доирасида эндигина биринчи хорижий йиғинимизни якунлаяпмиз. Шунингдек, ҳисоб бўйича “Металлист” иккинчи спарринг рақибимиз бўлди. Айтмоқчиманки, ҳозирги ҳолатда биз ҳали мавсумга тайёр эмасмиз. Секин-аста куч йиғиб, даражамизни кўтариб борамиз.

Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, “Металлист” сўнгги йилларда Украина чемпионатидаги “Динамо” ва “Шахтёр”нинг қўшгегемонлигига чек қўйган жамоа ҳисобланади. Бежизга улар Европа лигасида муваффақиятли иштирок этишмаяпти. Жамоа ўзагини бразилиялик ва аргентиналик футболчилар ташкил этишади. Бизга маълумки, лотин америкалик футболчилар техник жиҳатдан устун саналишади. “Металлист”нинг устун томони ҳам айнан таркибда техник жиҳатдан кучли ўйинчилар кўплигидир, - дейди Акмал Шораҳмедов.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:44, 16.01.2013.
Ўқилди: 3977 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2641]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2326]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2250]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1925]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1731]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1702]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1658]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1574]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1311]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1261]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик