Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Гранада” устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида гапирди.
“Вальверде жуда яхши ўйнаяпти. Қайси позицияда яхшироқ ўйнашини айтиш қийин.
Кроос ёмон пасларга эга эмас, у доим энг яхши ечимни танлайди. У қўрқмайди ва ҳар доим майдонда тўғри ҳаракат қилади. Унинг асосий фазилати - навигация қилиш қобилияти, шунингдек, тўп билан ишлаш ва доимо тўғри позицияни эгаллаш қобилияти.
Родриго ўзининг энг яхши формасига қайтди ва кўплаб голлар урмоқда. Бугун у борини берди. У нафақат чап қанотдан, балки марказдан ҳам гол уради. Ажойиб гол.
Ким гол уришининг аҳамияти йўқ, ҳамма нарса жамоавий иш. Биз учун ҳаммаси яхши кетмоқда.
Мухлислар мени яхши кўришади ва бу мени жуда хурсанд қилади", - деди Анчелотти Marca билан суҳбатда.