Бир йилда ҳам ўз терма жамоаси, ҳам клуби сафида шоҳсупага кўтарилган футболчилар ҳақида ёзган эдик.
Бугун эса худди шу мавзунинг мантиқий давоми сифатида бус афар мозий юлдузлари қайд этган натижалар ҳақида сўз юритамиз.
Роналд Куман
Куман 1988 йилда ПСВ билан Европа кубоги (ўша вақтлар шундай номад бўлган) яъни Чемпионлар лигасида зафар қучган, ўша йили Нидерландия терма жамоаси Еврода барча йўлни босиб ўтган ҳамда бош совринга эга чиққан.
У ярим финалда Германия устидан қозонилган ғалабада пенальтини аниқ амалга ошириб, Марко ван Бастен илҳомлантирган жамоа Мюнхенда Совет Иттифоқини мағлуб этди.
Ҳанс ван Бреукелен
Дарвозабон Нидерландиянинг Евро-88 ғалабаси ва ПСВнинг ЕЧЛдаги ғалабаси учун баҳсларда ҳар бир ўйинни асосий таркибда бошлади.
У «Бенфика»га қарши сўнгги тўқнашувда ҳам қаҳрамон бўлиб, Антонио Велосонинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди. Бу клубнинг бугунги кунгача мусобақадаги ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда.
Барри ван Аэрле
1988 йилда олтин дубл қайд этган ПСВ жамоасининг учинчи аъзоси.
Асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган Ван Аэрле Нидерландиянинг Германиядаги иштироки давомида ярим ҳимояда ўйнаган ва иккала турнирда асосий таркиб футболчиси ҳисобланган.
Жералд Ваненбург
Яна бир бор давом этамиз, ўша жамоадан яна вакил.
Ваненбург 1986 йилда «Аякс»дан ПСВга ўтган ва бу ишончни оқлаган камёб футболчилардан эди. Икки йил ўтгач, ўнг қанот ҳимоячиси олтин медаллар билан ўзининг совринлар жавонини тўлдирди.
Луис Суарес
Йўқ, бу инсон ҳаёлингизга келган футболчи эмас. Ушбу афсонавий испаниялик ярим ҳимоячи 1964 йилда Анри Делауни кубогини бошу узра кўтарган, ўша йили «Интер» жамоаси билан кетма-кет еврокубокларда ғалаба қозонган.
Ўша йили у ажойиб хет-трик қилишга жуда яқин келди ва "Олтин тўп" учун якуний рейтингда иккинчи бўлди. Ўшанда Деннис Лоу уни ортда қолдирган эди.