"Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио "Реал" юлдузи Жуде Беллингемни туринликлар сафида кутмоқда.
20 ёшли инглиз футболчиси душанба куни Туринга етиб келди ва у ерда йилнинг энг яхши ёш футболчиси учун бериладиган "Golden Boy" мукофоти топширилди.
"Туринга хуш келибсиз... Келажакда бу ерда яна кутиб қоламан", — деб ёзди Италия терма жамоаси ва "Ювентус"нинг собиқ футболчиси Беллингемнинг "бьянконерилар" сафига ўтишига шама қилиб.