Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Максим Шацких: "Мавсум давомида олдимизга қўйилган асосий мақсад чемпионлик эди ва буни уддаладик"

Баҳо:
+ | -1

ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 6-тур доирасида "Ал Файҳа" жамоасидан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Пахтакор" устози матбуот анжуманида Максим Шацких иштирок этди.

"Ҳимоядаги индивидуал хатолар ва ҳужумда вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик. Жуда кўп йўқотишлар борлиги сабабли асосий таркибга зўрға 11 нафар футболчини йиға олдик. Кўп ўйинчилар ҳақида хулосалар чиқардик. Кейинги режаларимизда буни инобатга оламиз.

Гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик, аммо бунга эриша олмадик. Асосий таркибдан кўпчилик ўйнай олмади, захирада ёш болалар ўтирганди. Бундай даражада хатолар кечирилмайди. Индивидуал маҳорат ва тезлик борасида катта фарқ бўлди.

Мавсум давомида олдимизга қўйилган асосий мақсад чемпионлик эди ва буни уддаладик. Таркибни кучайтиришга интиламиз, лекин яхши даражада легионерлар топиш қийин. Ҳар доим ҳам бу борада ижобий ишлаш қийин. Уларни биринчи навбатда машғулотдаги умумий савияни ошириш учун таклиф этамиз. Ўйинда эса ким маълум вақтда кучлироқ бўлса, ўша футболчи ўйнаши керак.

Жароҳатлар кўплиги тиғиз тақвим билан боғлиқ. Чемпионлар Лигасида ўйнаган жамоалар аъзолари жуда чарчашди, бу жароҳатларга олиб келади. Терма жамоалар номзодлари тинимсиз машғулот ва ўйинларда бўлишмоқда. Улар робот эмас. Дам олишлари ҳам керак. Осиё Кубоги туфайли дастлаб миллий терма аъзолари, кейин олимпия термаси вакиллари йўқ бўлишади. Алижоновни "Ахал" билан сафарда сунъий майдондаги ўйинда майдонга туширмадик, чунки бундай майдонда ўйнаш Ҳожиакбар учун хавфли. Миллий термада эса уни ўйнатишди, энди тиззасида муаммо пайдо бўлди. Биз ўз футболчимизни аяшимиз мумкин, бошқаларни билмадим" - деди Шацких.

Киритилди: 22:00, 05.12.2023.
Ўқилди: 5115 марта.
Фикрлар: 199 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2567]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2309]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1978]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1898]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1697]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1675]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1636]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1467]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1278]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1252]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик