Ҳужумкор ярим ҳимоячи Брайан Сарагоса ёзги трансфер ойнасида "Гранада"дан "Бавария"га ўтади. Бу ҳақда мюнхенликларнинг расмий сайти хабар берди.
Сарагоса "Бавария" билан 2029 йилнинг ўрталарига қадар амал қиладиган шартнома имзолайди.
2023/2024 йилги Испания чемпионатида Брайан Сарагоса 14 та ўйин ўтказди. Уларда 22 ёшли ярим ҳимоячи бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Айни дамда “Бавария” Германия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.