«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг 15-тури доирасида Лондоннинг «Челси» жамоасига қарши ўйиндан сўнг икки футболчини алоҳида таъкидлади.
Ярим ҳимоячи Скотт Мактоминей «қизил иблислар» сафида иккита гол урди.
«Мактоминей ажойиб ўйин ўтказди, у тўп билан динамик ўйин кўрсатди ва дубл қайд этди. Скотт кўпроқ гол уриши ҳам мумкин эди.
Мен Антонини ҳам эслатиб ўтаман. Айнан мана шу иккиси «Челси»ни тўхтатди», - деди мутахассис.