«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсум якунида Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
«Бразилия жамоаси? Қизиқиш бор, лекин менинг «Реал» билан амалдаги шартномам бор. Ҳали тўғри қарор қабул қилиш учун вақтимиз бор», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради ТВ7 телеканали.
«Реал» ва Анчелотти ўртасидаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.