"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка ёзда Томас Тухел жамоасини тарк этиш ҳақида ўйламаслигини айтди.
"Ёзда "Бавария"ни тарк этиш ҳақида ўйламагандим. Ўтмишга назар ташласам, бу мен томондан жуда тўғри қарор бўлган. Бу мавсумда жамоага ёрдам бера олишимни билардим. Мен қолишни хоҳлаётганимни таъкидладим", деди Горецка.
Жорий мавсумда Горецка Германия чемпионатида иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Немис футболчиси "Бавария"да 2018 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда.