Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг - Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал - Байер
18/03 01:00 Челси - ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл

Манба: Мбаппе жароҳати сабаб «Реал»нинг камида учта ўйинини ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе тиззасидаги муаммолар сабабли «Реал»нинг камида учта ўйинини ўтказиб юборади.

Бундан аввалроқ ҳужумчи кечаги машғулотни вақтидан олдин якунлагани ва «Бенфика»га қарши кечадиган жавоб учрашувида майдонга туша олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. «Реал» клуби Мбаппега камида 10 кунлик дам олиш зарур деб ҳисобламоқда.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича, кечаги машғулотдан сўнг ўтказилган тиббий тест натижалари Мбаппенинг тиззаси тўлиқ соғайишдан ҳали йироқ эканини кўрсатди. «Реал»даги айрим мутасаддилар, бош мураббий Альваро Арбелоа унга умид қилаётганига қарамай, форвард бугунги ўйинда иштирок этмаслиги керак, деган фикрдалар.

Кутилишича, Мбаппе Ла Лиганинг навбатдаги иккита учрашувини — «Хетафе» ва «Сельта»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади. Шунингдек, унинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг эҳтимолий биринчи ўйинида қатнашиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Киритилди: 05:50, 25.02.2026.
Ўқилди: 2250 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.