Яна бир неча дақиқалардан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар терма жамоалари ўртасида Ҳамдўстлик кубоги доирасидаги баҳс бошланади. Қўшни мамлакат веб-сайтларида ушбу ўйин ҳақида превьюлар, бизнинг жамоа тўғрисида турли маълумотлар берилмоқда.
Қозоғистоннинг fanatik.kz сайтида берилган айрим маълумотлар билан сизларни ҳам таништириб ўтамиз.
Қозоғистон дастлабки ўйинда Қирғизистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Аммо учрашувда кўрсатилган ўйиндан қозоғистонлик мухлислар ҳам, мутахассислар ҳам қониқиш ҳосил қилишмади. Бундай нурсиз ўйинни улар ҳаяжон билан изоҳлашди.
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси ўтган йилги Ҳамдўстлик кубоги 12 жамоа орасида 7-ўринни эгаллашганди. Улар гуруҳда Эстония ва Туркманистонни мағлуб этиб, чорак финалда бўлажак финалчи Беларусга имкониятни бой беришганди. 5-8-ўринлар учну баҳсда дастлаб пенальтилар сериясига кўра Литвага (асосий вақт 0:0), кейин эса "лоторея"да Молдовани мағлуб этишди. Натижада — 7-ўрин.
Ўзбекистонда футбол йилининг якуни
Бизнинг йигитлар — қозоғистонликлар Ўзбекистонн юта олармикан? Бу мамлакат терма жамоаси бир неча марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган. Жамоа яхши шаклланган, унинг асосини "Пахтакор" ва "Бунёдкор" футбол академиялари тарбияланувчилар ташкил қилади.
Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг ФИФА рейтингидаги ўрнини таққосланг: 142 ва 56-ўрин.
P.S. Мақоланинг биз учун аҳамиятли бўлган жойлари мана шулардан иборат. Унинг сўнгида эса Sports.ru'да чоп этилган — 2012 йилда ўзбек футболининг энг ёрқин 12 воқеаси ҳақида мақола келтирилган.