"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Црвена Звезда" билан ўйиндаги (3:2) ёш футболчиларнинг ўйини ҳақида гапирди.
"Ажойиб гол ва ажойиб ўйин. Мен Мика Хэмилтон учун жуда хурсандман. У яхши машқ қилади ва биз унинг маҳоратини кўрдик. У ажойиб гол урди. Ҳимояда у тажовузкор эди.
Бу, шубҳасиз, клуб академияси учун ўзгача оқшом бўлди. Бизда ҳам Мо бор эди, у ҳам жуда яхши ўйнади. Оскар Бобб жамоадаги илк голини урди ва учрашувнинг энг яхши футболчисига ҳам айланди", - деди Гвардиола "Манчестер Сити" расмий сайтига.
Олти турдан кейин "Манчестер Сити" 18 очко билан "G" гуруҳида "Лейпциг" (12 очко), "Янг Бойз" (4 очко) ва "Црвена Звезда" (1 очко) жамоаларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.