«Челси» шанба куни ўз уйида «Шеффилд Юнайтед»га қарши АПЛ ўйинини ўтказди. Ҳимоячи Марк Кукурелья ушбу ўйинни касалхонадаги ётоғида томоша қилишга уринди - футболчи жароҳатдан сўнг операция қилинди.
Бироқ, Кукурелья уни томоша қилаётганда ухлаб қолди. У иккинчи таймда ижтимоий тармоққа касалхона хонасида ухлаётган фотосуратни жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» «Шеффилд Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Айни пайтда Маурисио Почеттино шогирдлари Англия чемпионати турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда.