"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун яхши янгилик. Жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен жароҳатидан тузалиб, яна машғулотларга қайтди.
31 ёшли даниялик хавбек "қизил иблислар"нинг охирги 7 та ўйинини жароҳат сабаб ўтказиб юборганди. У жорий мавсумда 11 та ўйинда 1 та гол уриб, 1 та голли пас берди.