Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 1-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Испания кубоги. «Реал» 9 киши бўлиб «Валенсия» тўсиғидан ўтди

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг чорак финал доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Шубҳасиз, ушбу босқичнинг марказий қарама-қаршилигида Мадриднинг «Реал» ҳамда «Валенсия» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Дастлабки учрашувда 2:0 ҳисобида мадридликлар ғалаба қозонганидан xабарингиз бўлса керак. Жавоб учрашуви эса биринчисига қараганда анча қизиқарли ва воқеаларга бой бўлди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва «Реал» кубокнинг ярим финалига йўл олди. Таъкидлаш жоиз ўйин якунланганлиги ҳақидаги ҳакамнинг ҳуштаги чалинганда «Реал» таркибида 9 нафар футболчи майдонда эди. Фабио Коентрао ва Анxел ди Мариялар учрашувда қизил карточка билан жазоланишди. Энди «қаймокранглилар» ўзларининг ярим финалдаги рақибларини кутишмоқда. Бу жамоа номи эртага бўладиган «Барселона» ҳамда «Малага» ўртасидаги учрашувда аниқланади.

Испания Кубоги
1/4 финал
Жавоб учрашувлари

ВАЛЕНСИЯ – РЕАЛ Мадрид 1:1 (0:1)
Голлар: Тино Коста (52) – Бензема (44).

Валенсия: Гуаита, Жоау Перейра, Руис (Пьятти, 58), Рами, Р. Кошта, Виера, Тино Коста, А. Сиссоко, Гуардадо (Банега, 46), Вальдес, Жонас (Каналес, 70).

Реал Мадрид: Касильяс (Адан, 17), Арбелоа, Варан, Альбиоль, Коэнтрау, Алонсо, Хедира, Озил (Начо, 53), Ди Мария, Бензема (Модрич, 74), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Руис (40), Жоау Перейра (43), Коэнтрау (45), Тино Коста (45), Роналду (66), Начо (69), Р. Кошта (80), Модрич (90), Банега (90).

Четлатишлар: Коэнтрау (51), Ди Мария (88).
Дастлабки учрашув - 0:2

Шунингдек «Севилья» ҳам «Сарагоса» устидан ғалаба қозониб ярим финал масаласини ижобий ҳал қилдию

СЕВИЛЬЯ – САРАГОСА 4:0 (2:0)
Голлар: Негредо (36, 67-пен), Ракитич (45), Ману (90).

Севилья: Диего Лопес, Спахич, Сисиньо, Фасио, Ф. Наварро, Навас, Кондогбиа, Рейес (Стеванович, 76), Медель (Ману, 54), Ракитич, Негредо (Баба, 72).

Сарагоса: Л. Франко, Ф. Гонсалес, Фернандес, Ландзаро, Паредес, Вильчес, Сукулини (Мовилья, 70), В. Родригес (Литри, 52), Хосе Мари, Сэпунару, Аламо (Орти, 34).

Огоҳлантиришлар: Вильчес (11), Спахич (17), Ф. Гонсалес (49), Сэпунару (69).

Четлатишлар: Фернандес (26), Ф. Гонсалес (65).
Дастлабки учрашув – 0:0.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:47, 24.01.2013.
Ўқилди: 12303 марта.
Фикрлар: 58 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.