The Guardian журналистлари 2023 йил якунларини сарҳисоб қилди.
Британиялик журналистлар дунёнинг энг яхши футболчисини танлади. Манбага кўра, 2023 йилнинг энг яхши футболчиси Норвегия терма жамоаси аъзоси ва "шаҳарликлар" билан треблни қўлга киритган "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бўлди.
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни “ПСЖ”да тўп тепаётган франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе якунлади.
Ўзининг саккизинчи “Олтин тўп”ини қўлга киритган аргентиналик Лионель Месси рейтингда бор-йўғи ўнинчи ўринни эгаллади.
Португалиялик тўпурар Криштиану Роналду 27-ўринни эгаллаб турибди.