Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятида «Ницца»дан таклиф бўлганини айтиб ўтди.
– Мавсум-2016/17 қишида олдимда 2 та вариант бор эди: «Ницца» менга кам маош таклиф қилиб, трансфер суммасини тўлашга тайёр эди. «Шанхай»нинг имкониятлари бутунлай бошқа эди. Ўшанда деярли 30 ёшди эдим. Шунинг учун Хитойни танладим.
– 2011 ва 2013 йилларда сиз Европада ўйнаш орзу қилардингиз, аммо 2017 йилда Хитойни танладингиз? Нима ўзгариб қолди?
– 24-26 ёш пайтида Европага кетган бўлардим, 29 ёшда эса мақсадлар бироз ўзгарди. Хитойда кучли футболчилар йиғилаётганди. Бу ҳам сабаблардан бири бўлди.
– Сиз «Краснодар»да деярли 2 млн евро йиллик маош олардингиз. Хитой бундан қанча кўп маош тўлаган?
– Икки марта.
– «Аҳмедов футболни эмас, пулни танлади». Бундай гап-сўзларга муносабатингиз қандай?
– Ўзбекитонда ҳам шундай ёзишганди. Ишончим комил, шундай ёзаётганларнинг ўзига шундай таклиф тушса, албатта уни қабул қилган бўларди. Ўша пайтда Хитойдан шунақа таклифлар бўлган бўлса, ҳозир Саудия клублари шундай йўл тутмоқда.
– Хитойда мавсум бошланишига бир ой вақт қолганида майдонда ўйнайдиган легионерлар сони 3 нафарга қисқартирилди. Клубдагилар буни қандай қабул қилишди?
– Бу кутилмаган воқеа бўлди. Клубдагилар Федерация билан талашиб-тортишишди, аммо бунга рози бўлишдан бошқа вариант қолмади. Андре Виллаш-Боаш ўшанда легионерларга бир ўйинчи навбати билан учрашувни ўтказиб юборишини айтганди. Шундай бўлди ҳам.
– Хитой футболи нимаси билан ёдда қолган?
– Футбол асосан легионерлар ҳисобига "тирик" эди. Ким кучли легионер билан шартнома имзолаган бўлса, ўша чемпионлик учун курашди. Деярли барча стадионлар янги эди ва улар ҳамиша мухлислар билан тўларди. Россиядан фарқли ўлароқ томошабинлар футболчиларни ҳеч қачон сўкмасди. Аксинча, фақат қўллаб-қувватларди.