Бельгиянинг "Брюгге" клуби форварди Андреас Ольсен фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириш имкониятига эга, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор, жамоа ҳужум чизиғини мустаҳкамловчи футболчи қидирмоқда. Келишув январь ойидаги трансфер ойнасида якунланиши мумкин.
Жорий мавсумда Ольсен Бельгия жамоаси сафида 30 та учрашувда иштирок этган. Ҳужумчи 17 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Андреаснинг бозордаги нархи 18 миллион евро.