Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хави Эрнандес 2024 йилдаги орзуси ҳақида гапирди.
“Кейинги йилдан нималар хоҳлайсиз? Клубимизга саломатлик, тинчлик ва муваффақиятлар. Умид қиламанки, бизнинг меҳнатимиз туфайли буларнинг барчаси амалга ошади. Биз имкон қадар кўпроқ соврин ютмоқчимиз. Янги йил ҳеч бўлмаганда чиқаётган йил каби яхши бўлишини истардим", - деди мутахассис.
Испания чемпионатининг 18-тури якунларига кўра, каталонияликлар 38 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар лигасида "Барселона" плей-офф босқичига йўл олди ва у ерда Италиянинг "Наполи" жамоаси билан учрашади.