"Реал Мадрид" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Рождество таътилидан фойдаланиб, ватани Бразилияга эмас, AҚШга учиб кетди.
Сабаби, унинг кумири, баскетболчи Жеймс ЛеБрон билан учрашиш ва унинг ўйинини томоша қилиш учун - "Лейкерс" ва "Селтикс" ўртасидаги баҳс НБA класикоси бўлади.
Байрамни нишонлаш учун Винисиус ҳатто ЛеБронга ўз дастхати туширилган футболка ҳам совға қилди – лекин, диққат қилинг, бу “Реал Мадрид” футболкаси эмас, Бразилия терма жамоасининг футболкаси эди.
Бу эса Мадрид клуби мухлисларига унчалик ёқмади, деб хабар беради Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.