"Бунёдкор" кеча БААнинг "Шаржа" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевнинг Твиттер орқали хабар беришича, учрашувда "қалдирғочлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Тошкентликларнинг голларига Анвар Солиев, Лутфулла Тўраев ва клуб сафида кўрикдан ўткаётган украиналик легионер Александр Пишур муаллифлик қилишди.
"Бунёдкор" кейинги назорат учрашувини Москванинг "Спартак" клубига қарши ўтказади.