Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ўзбекистон ёшлари МДҲ кубогида 7-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кубогида иштирок этган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари мусобақани 7-ўринда якунлади. Улар сўнгги ўйинда Тожикистон ёшлар терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб бу натижага эришишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида иккала жамоа ҳам ҳисоб очиш имкониятига эга бўлсада буни эплай олишмади. Иккинчи бўлимда эса вакилларимиз ўйинида жонланиш сезилди ва бу тез орада ўз самарасини берди.

54-дақиқага келиб Владимир Козак терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Игорь Сергеев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бу вазиятда Владимир Козак тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Гол бўлишидан аввал жамоамиз дарвоза тўсинини нишонга олганди. Искандаров бурчакдан тўпни етказиб берди, Фомин эса бош билан зарба берди. Голдан рақибларни дарвоза тўсини қутқариб қолганди.

68-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Саидраҳмонов ҳужумчимиз Сергеевнинг зарбасини қайтарди, аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Махсталиев тўпни дарвоза тўрига йўллади.

Иккинчи бўлим давомида вакилларимиз яна икки марта тожикистонликлар дарвозасини ишғол қилишганди. Аммо ҳар иккала вазиятда футболчиларимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишганди.

Ҳамдўстлик кубоги. 7-ўрин учун баҳс
ЎЗБЕКИСТОН - ТОЖИКИСТОН - 2:0 (0:0)
Голлар: Владими Козак (54), Аббос Махсталиев (68)
Огоҳлантиришлар: Максимилиан Фомин (29), Жаҳонгир Абдумўминов (65) — Сергей Абрамов (24), Сиёвуш Асроров (62),
Четлатиш: Руслан Тиллоев (63)
Ўзбекистон: 1. Асилбек Оманов (Ғанишер Холмуродов 69), 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 4. Бобурбек Йўлдошев, 5. Максимильян Фомин, 6. Аббосбек Махсталиев (Абдуллоҳ Олимов 87), 7. Владимир Козак (С), 9. Жаҳонгир Абдумўминов (Муҳсинжон Убайдуллаев 66), 10. Жамшид Искандеров (Жасурбек Ҳакимов 84), 15. Тимур Ҳакимов (Абдул Азиз Юсупов 78), 17. Игорь Сергеев (Ихтиёр Тошпўлатов 80), 23. Жалолиддин Саидов.
Тожикистон: Саиджон Саидраҳмонов ( Эмомали Сониев 88), Руслан Тиллоев, Наим Ўлмасов, Сиёвуш Асроров, Сергей Абрамов (Фуруг Қодиров 52), Нуриддин Давронов (С), Жамолиддин Зардиев (Шамсиддин Қосимов 77), Расул Пайзов (Павел Калугин 85), Ахтам Назаров, Навруз Рустамов (Жаҳонгир Эргашев 46), Шодибек Ғаффоров (Фирдавс Қурбонов 75).
Ҳакамлар: Владимир Сельдяков, Алексей Крохин, Александр Шимарыгин, Герман Кравченко (барчаси — Россия).
Назоратчи: Юрий Безбородов (Россия).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:58, 27.01.2013.
Ўқилди: 6190 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.