"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп 2024 йилги Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш учун Муҳаммад Салоҳнинг Миср терма жамоасига кетиши ҳақида ўйлаётганини айтди.
“Бу биринчи марта эмас. Ўтмишда Салоҳ ва Мане кетишганида биз бундан ҳам ёмонроқ ҳолатга тушганмиз, лекин биз ҳар доим буни енгиб ўтганмиз.
Биз Африка кубоги вақти-вақти билан бўлиб туришини ва Салоҳ кетиши кераклигини билардик. Биз энди бу вазиятдан чиқишимиз керак ва биз буни қиламиз", - дея Клопп сўзларини келтиради Sky Sports.
Жорий мавсумда Салоҳ жамоа сафида барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. 31 ёшли футболчининг нархи 65 млн.
"Ливерпуль" 42 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.