Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Чавандоз ўрнига гандболчи

Баҳо:
+ | -

37 ёшли Мануэль Нойер ноябрь ойида иккинчи марта уйланди.

Аниқроқ айтсак, «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоаси дарвозабони янги маҳбубаси билан муносабатларини ниҳоят расмийлаштирди. Умуман, жорий йилнинг куз фасли Мануэль учун қувонч-­ли воқеалар тақдим этди. Биринчидан, кипер узоқ танаффусдан кейин яшил майдонга қайтди. У ўтган йилнинг декабрь ойида, жаҳон чемпионатидан сўнг чанғида учиш чоғи жиддий жароҳат (болдир суяги синганди)га йўлиққанидан буён даволаш курсларига қатнаётганди. Ниҳоят, 28 октябрь куни Бундеслига ўйинида қайта кўриниш бера бошлади. Иккинчидан, Мануэль 23 ёшли маҳбубаси Аника Биссель билан расман никоҳдан ўтди.

Германиялик дарвозабоннинг кўплаб шахсий мухлислари Аника ташқи кўриниши билан Мануэлнинг олдинги рафиқаси Нина Вайссга жуда ўхшаш эканлигини таъкидлашмоқда. Айтиш керак, Вайс хоним меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи бадавлат хонадоннинг қизи ва етарлича муваффақиятга эришган чавандоз ҳисобланади. Дейлик, у от спорти бўйича Германия миқёсидаги бир қатор йирик турнирларда ғолиб чиққан. Яна бир томони, Нина ва Аника ҳамда 2009-2014 йиллар оралиғида Мануэлнинг севгилиси сифатида танилган соч турмаклари устаси Кэтрин Гильх ўртасида сезиларли даражада фарқ бор. Умуман олганда, Нойернинг биринчи расмий никоҳи 3 йил давом этди. Айтишларича, Нина спортдаги фаолиятини давом эттиришни хоҳлаган, бироқ Мануэль бунга қарши чиққан. Чунки у серфарзанд оилани орзу қиларди. Қисқаси, бу масаладаги келишмовчиликлар охир-оқибат, оиланинг пароканда бўлишига олиб келди ва жуфт­лик 2020 йилнинг бошида расман ажрашди.

Мануэль Нойер шундан атиги бир неча ой ўтгач, 19 ёшли гандболчи Аника Биссель билан учрашди. Ёш бўйича ўртадаги 14 йиллик фарқ ҳам янги ишқий муносабатлар ривожланишига тўсқинлик қилгани йўқ. Ҳар ҳолда, Аника «Бавария» ўйинларини тез-тез стадионда кузатишга одатланди. У трибунада Мануэлни фаол қўллаб-қувватлаши билан ҳам ажралиб турди. Аника жумладан, Нойер ортидан Қатар мезбонлик қилган ЖЧ-2022га ҳам борди ва Германия миллий жамоаси ўйинларини бевосита Доха стадионларида кузатди.

Мануэлнинг мундиалдан кейин жароҳат туфайли сафдан чиққани унга янги маҳбубусига кўпроқ вақт ажратиш имконини берди. Иккиси сентябрь ойига келиб, «Бавария»нинг кўплаб футболчилари иштирок этган анъанавий Мюнхен пиво фестивалига бирга ташриф буюрди. Мануэль ва Аника айнан Октобер­фестда ўзаро оилавий ришталарни боғлашларини эълон қилишди. Нойер шунинг баробарида ота бўлиш орзуси яқин орада амалга ошишини ҳам тилга олди. Шу тариқа янги жуфтлик ноябрь ойи бошида тўй маросимини ўтказди. Унда ҳар иккисининг қариндошлари қатнашишди, холос. Яъни тўй тантаналари тор доирада ташкиллаштирилди. Дарвоқе, янги оила аллақачон фарзанд кутмоқда. Чақалоқ эрта баҳорда туғилади ҳисоб-китобларга кўра.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:43, 29.12.2023.
Ўқилди: 2159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3726]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2842]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1988]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1864]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1834]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1583]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1472]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1460]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.