Бир йил футболда катта муддат саналади. Айниқса, АПЛда. Катта клублар муваффақиятсизликка учрайди, ўртамиёналар юксалади, совринлар учун курашаётганлар эса ютқазади. Бу нарсалар футболнинг бир қисмидир.
Янги статистика маълум қилинди. Унда АПЛ клубларининг натижалари ўтган мавсумдагиси билан солиштирилган. Унга кўра 19 турдан кейин энг ёмон натижа "Арсенал"да қайд этилмоқда. Микель Артета жамоаси ўтган мавсумда ҳозиргидан кўра 10 очко кўпроқ жамғарганди. "Вест Хэм"га мағлубият бу клубни 40 очко билан иккинчи ўринга тушиб қолишига сабабчи бўлди. Аммо ўтган мавсумда тўпчилар 19 та турнинг 16 тасида ғалаба қозониб, 2 тасини дуранг ва фақат биттасини мағлубият билан тугатганди. Ҳозир эса "Арсенал" аллақачон 3 марта мағлуб этилди.
"Арсенал" бу борада ёлғиз эмас. Яна бир Лондон клуби бўлган "Фулхэм" ҳам ўтган мавсумдагидан кўра 10 очко кам жамғарди. Шунингдек, жароҳатларан азият чекаётган "Ньюкасл" ва "МЮ"да ҳам айни вазият юз бермоқда. Хусусан, Эдди Хаунинг "қарғалар"и 9 очколик манфий натижага эга бўлса, Эрик тен Хаг шогирдларида эса бу кўрсаткич 8 очкони ташкил этади. "Фулхэм" каби "Брентфорд"даги натижаларни ёмон дея оламиз. Айван Таунининг йўқлиги жамоага ёмон таъсир қилиб, 7 очколик ёмон натижа "арилар"ни бир йил олдингисидан фарқлаб турибди.
Лондоннинг бошқа жамоалари бўлган "Ноттингем", "Кристал Пэлас" ва "Челси"да ҳам кўрсаткичлар манфий. "Бургутлар" 5 очкога ортда бўлса, қолган иккита клубда 3 очколик дефицит қайд этилмоқда. Чемпионлар бўлмиш "Манчестер Сити" ўтган мавсумдан фақат 2 очкога кам тўплаган. Аммо уларнинг ўтказган ўйинлари ҳам биттага камроқ. "Брайтон"да эса бу кўрсаткич 1 очкога тенг холос.
Яхшиланган жамоалар рўйхатини "Тоттенхэм" очиб беради. Бу клуб 3 очкога яхшироқ бўлиб турибди.
"Борнмут" ва "Вулверхэмптон" эса ўтган мавсумнинг шу даврига қараганда, мос равишда 8 ва 9 очколик ўсишни намойиш этган. Шон Дайчнинг "Эвертон"и 11 очкога яхшироқдир. Аммо бу клубдан 10 очко олиб ташланганини ҳам унутмаслик лозим. Уларнинг қўшниси бўлган "Ливерпуль" 13 эса очкога яхшироқ бўлиб турибди. Аммо "Астон Вилла" мерсисайдликлардан ҳам яхшироқ натижага эга. Унаи Эмери шогирдлари айни дамда ЕЧЛ учун кураш олиб бормоқда.
Жадвалдаги энг яхши кўрсаркич "Вест Хэм"га тегишли. Дэвид Мойес ўз жамоаси натижаларини 18 очкога ўстира олди. Натижада, "болғачилар" турнир жадвалининг кучли олтилигига йўл олди.
ИСМАТОВ Ж.