«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Антони барча мусобақалар доирасида сўнгги 23 ўйиндан бери самарали ҳаракатни амалга ошира олмаяпти.
У сўнгги марта 13 май куни голли узатмани амалга оширганди. Бразилиялик футболчи сўнгги голини 16 апрель куни урганди. Шундан буён у гол уриш ва ассистентлик қилишни унутиб қўйди.