Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Мундиални уч марта қўлга киритган, ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган афсонавий Пеле ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири, том маънода “футбол қироли” Пеле фаолиятида жуда ёрқин натижалар қайд этган. 1940 йилнинг 23 октябрида таваллуд топган Пеле бундан бир йил аввал, 2022 йил 29 декабрь куни 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Қуйида “қирол”нинг фаолиятига оид энг ёрқин вазиятлар ёдга олинади.

1. Вундеркинднинг Жаҳон Чемпионатидаги дебюти
Пеле 17 ёшида ўзининг илк Жаҳон Чемпионатида иштирок этди. Швециядаги мундиалда (1958 йил) СССРга қарши ўйинда дебютини ўтказади (Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган), биринчи голини эса чорак финалда Уэлсга қарши учрашувда уради.

Ярим финалда эса Франция 5:2 ҳисобида таслим этилди. Пеле эса ўша ўйинда 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа бразилиялик вундеркинд мундиаллар тарихидаги ҳет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди. Финалда эса Швеция устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган Бразилия ўз тарихида биринчи марта чемпионликни нишонлайди. Финалда ҳам Пеле иккита гол муаллифига айланди.

2. Бир ўйинда 8 та гол
Пеле ёшлигиданоқ сермаҳсуллик намойиш этган. 1964 йил 21-сентябрь куни бразилиялик афсона “Сантос” сафида “Ботафого” дарвозасига 8 та гол уради.

3. Жаҳон Чемпионлигини уч марта қўлга киритган ягона футболчи
Пеле футболчи сифатида мундиалда уч марта ғалаба қозонган ягона футболчи ҳисобланади. Швеция, Чили ва Мексика бразилиялик футболчи учун севимли мамлакатларга айланиб улгурган. 1970 йилги Жаҳон Чемпионати финалида Бразилия терма жамоаси Италияга қарши майдонга тушади. Мехикодаги “Ацтека” стадионида 110 минг мухлис йиғилади. Мексикалик мухлислар трибунада бразилиялик мухлислар билан биргаликда Бразилияни қўллаб-қувватлади.

Лотин Америкаси жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Пеле гол урди ва иккита ассистни амалга оширди. Ўйиндан сўнг Пелени ёпиши керак бўлган италиялик ҳимоячи Тарчизио Бургнича “Ўйиндан аввал у ҳамма каби тери ва суякдан ташкил топган деб ўйлагандим. Афсус, адашган эканман”, — деб тан олди.

4. Бразилиялик чақмоқ
Ўзининг меҳнатсеварлиги эвазига Пеле футболда юксак натижаларга эришган. У фаолиятининг энг юқори нуқталарида енгил атлетикачилар каби 100 метр масофани 10 сонияда босиб ўтарди. Агар Пеле ҳозирги замонда фаолият олиб борганда, Усейн Болт билан бемалол рақобатлашган бўларди. Афсонанинг бўйи унчалик узун бўлмаган — 173 сантиметр унинг икки метр юқорига сакрай олишига халақит қилмаган. Буюк ҳужумчи енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатларида иштирок этса, олтин медалга даъвогарлик қила оларди.

5. “Сантос” рамзи
Пеле фаолиятининг 18 йилини Сан-Паулунинг “Сантос” клубига бағишлаган. 1956 йилдан то 1974 йилга қадар ҳужумчи “Сантос” сафида 1091 та гол уради. Клуб тарихи иккига бўлинади: “Пелега қадар” ва “Пеледан кейин”. Афсона билан биргаликда жамоа 5 марта Бразилия Кубоги, 2 марта Либертадорес ва 2 марта Минтақалараро Кубок соҳибига айланади. 2014 йилда “Сантос” Пеле билан унинг образидан умрбод фойдаланиш бўйича шартнома имзолайди. Энди жамоа ва футболчи бир бутун.

6. 1000+
Пеле — “1000” клуби аъзоси. У 21 йиллик фаолияти давомида умумий ҳисобда 1389 та гол (баъзи манбаларда 1281 та дейилади) урган. Фақатгина австриялик ҳужумчи Йозеф Бицан (1468) ва германиялик Герд Мюллер (1461) бразилиялик футболчидан кўпроқ гол урган.

7. Пеле куни
1969 йил 19 ноябрь Бразилия футболи тарихидаги муҳим саналардан бири бўлиб қолди. “Маракана” стадионида “Сантос” “Васко да Гама”га қарши ўйнади. Пеле ўша учрашувда 1000-голини урди. Шу муносабат билан Бразилия алоқа вазирлиги футболчига аталган дунёдаги ягона почта маркасини яратди. Шундан буён кўплаб бразилияликлар 19 ноябрни Пеле куни сифатида нишонлайди.

8. ХОҚ версиясига кўра энг яхши спортчи
1999 йилда Халқаро Олимпия қўмитаси Пелени ХХ асрнинг энг яхши спортчилари топ-5 лигига киритади. Энг қизиғи, бразилиялик футболчи Олимпиада ўйинларида умуман иштирок этмаган.

9. ХХ асрнинг энг яхши футболчиси
Бир нечта йирик нашриётлар Пелени ўтган юз йилликнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этади. Бразилиялик футболчи World Soccer, France Football, Guerin Sportivo, Placar каби журналлар талқинига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилган. Ундан ташқари, Пеле ФИФА томонидан тузилган “ХХ асрнинг рамзий жамоаси” таркибига киритилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:00, 31.12.2023.
Ўқилди: 1499 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.