Ўзбекистонлик теннисчи аёл Оқгул Омонмуродова Аёллар теннис ассоциацияси (WTA)нинг бугун эълон қилган янги рейтингида 148-ўринга кўтарилиб олди.
Аввалги рейтингда ҳамюртимиз 199-ўринни эгаллаб турганини инобатга олсак, Оқгул 51-поғонани юқорига кўтарилишга эришган. Омонмуродова ҳисобидаги рейтинг баллари 460га етди.
Ўзбекистонлик теннисчи "Australian open" мусобақасининг саралаш босқичида 3 нафар теннисчини енгди ва асосий тўрга қўшилди. Асосий тўрнинг биринчи босқичида рақибасини мағлуб этган Омонмуродова, иккинчи даврада италиялик теннисчи ютқазди. Ушбу натижанинг ўзи Оқгулга керакли рейтинг очколарини жамғаришга ёрдам берди.