Октябрь ойида Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби Бразилия терма жамоасидаги ўйинда жароҳат олган Неймарни узоқ вақтга йўқотди. Ҳужумчи катта эҳтимол билан кузгача сафдан чиқди.
Бразилиянинг Globo телеканали хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" ФИФАдан 7,5 миллион компенсация олган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар “Ал-Ҳилол”га қадар “Сантос”, “Барселона” ва Франциянинг “ПСЖ” каби клубларида тўп тепган.