Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Икки нафар ўзбекистонлик ёш қиличбоз қизлар жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) 2024 йил январь ойи учун ёш тоифаларида спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг аксарияти юқори поғоналардан ўрин олишган.

Хусусан, Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами сифатида эътироф этилди.

Жамоавий дастурда эса саблячи йигитлар биринчи, қизлар иккинчи, шунингдек, шпагачи қизлар учинчи ўринда қайд этилган.

Шахсий рейтингда кучли ўнликдан жой олган ўзбекистонлик спортчиларнинг ҳолати билан танишинг:

Шпага, қизлар:
1. Дилназ Мурзатаева (Ўзбекистон) – 131.5 (очко)
9. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон) – 62

Йигитлар:
1. Муҳаммад Ёсин (Миср) – 189.250
6. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон) – 49

Сабля, қизлар:
1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон) – 166
6. Гулистан Пердибаева (Ўзбекистон) – 96
7. Аякўз Жумамуратова (Ўзбекистон) – 91

Йигитлар:
1. Дари Лукашенко (Украина) – 129
3. Исломбек Абдазов (Ўзбекистон) – 119.5
4. Азизбек Даулетназаров (Ўзбекистон) – 116.250.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:56, 06.01.2024.
Ўқилди: 1232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик