"Бавария"нинг уй стадиони афсонавий Франц Беккенбауэр хотирасига ёритилади.
Германия терма жамоаси билан 1974 йилги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Беккенбауэр 78 ёшида вафот этди.
"Кайзер" хотирасига, яқин кунларда, кечқурун "Альянц Арена" фасадида "Раҳмат, Франц" ёзуви ёритилади. Шунингдек, Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган “Бавария”нинг “Хоффенхайм”га қарши ўйин кунида ҳам стадион махсус ёритгичга эга бўлади. Ўйин 12 январь куни бўлиб ўтади.
Беккенбауэр футболчилик фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритди: Германия терма жамоаси билан жаҳон ва Европа чемпиони бўлди, кетма-кет уч марта Европа кубогини, Кубок эгалари кубогини қўлга киритди, бир неча бор Германия чемпионати ва мамлакат кубогини қўлга киритди. У мураббий сифатида Германия терма жамоасини 1990 йили жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди, 1996 йилда эса “Бавария” билан УЕФА кубогини қўлга киритди. Беккенбауэр Мюнхен клуби президенти сифатида 15 йил ишлади.