«Милан» клубининг собиқ ҳужумчиси Филиппо Индзагги 2006/2007 йилги мавсумдаги Европа чемпионлар лигасининг финал учрашуни ёдга олди. Хабарингиз бор ўша финалда «Милан» Англиянинг «Ливерпуль» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Ҳужумчининг бахтига унинг катта финалларда урган голлари кўпроқ тилга тушишига сабаб бўлади. Мен 2007 йилги мавсумда 2003 йилгига нисбатан икки баробар камроқ гол ургандим, лекин Афинада бўлиб ўтган финалда дублга эришгандим. Иккинчи голда Какадан ажойиб пас қабул қилиб олганим эсимда. Ўша финалда мени энг яхши футболчи деб эълон қилишганди ва энди «Милан» мухлислари мени ҳеч қачон унутишмайди»,- дейди Пиппогол УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.