"Лидс"нинг собиқ бош мураббийи Жесси Марш 2022 йил феврал ойи охирида жамоа бошқарувида Марсело Бьелсани қандай алмаштирганини эслади.
"Мен "Лидс"га қўшилганимда, таҳлилчиларим жамоанинг уч йил ичида Премьер-лигадан тушиб кетиш эҳтимоли 84 фоиз эканлигини айтишди. Клуб ҳам буни биларди.
Мен шерлар уясига кетаётганимни билардим. Лекин мен рози бўлдим, чунки клубдаги одамлар менга ёқди, қарашларимиз умумий эди. Мен "Лидс" катта қалбга эга клуб эканлигини ҳис қилдим, лекин бу катта қийинчилик бўлишини билардим. Аввалига рози бўлишни хоҳламадим. Улар менга қўнғироқ қилишганда, мен Бьелсани сақлаб қолишларини илтимос қилдим.
Аммо улар ўзгаришлар зарурлигини ҳис қиладиган даражага етди”, деди Марш. Жесси деярли бир йилдан бери "Лидс"да ишлайди.