Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Осиё кубогини дуранг билан бошладик

Баҳо:
+ | -

Осиё кубогининг "B" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Ўзбекистонни яхши билган Эктор Купер биринчи бўлим давомида яхши мудофаа қўрғонини юзага келтирди. Катанецнинг айрим режалари эса иш бермади. Жумладан, Ўруновнинг ҳужум марказида ўйнаши самарасиз.

Иккинчи бўлим бошида Файзуллаевнинг майдонга тушиши Ўзбекистон ўйинига бироз ранг-баранглик қўшди. Тайм аввалида Шукуров қулай вазиятдан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

Тўп Аббосга борганида ҳужумларимиз кескин тус ола бошлади. ЦСКА футболчиси ё жамоадошларини қулай вазиятга чиқара бошлади , ёки ўз зарбалар бериш пайида бўлди. Аниқ йўлланган бир зарба натижасида Сурия посбони тўпни қийинчилик билан майдондан ташқарига чиқариб юборди.

83-дақиқада эса сурияликлар кам сонли ҳужумларнинг бирини голга айлантиришди. Ҳужумчи офсайд ҳолатида бўлгани учун гол инобатга олинмади.

Ўйин сўнгида Сергеев бош билан аниқ зарба берди, бироқ уни қайтариш рақиб посбонига қийинчилик туғдирмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Осиё кубогини дуранг билан бошлади. Жамоамиз 18 январь куни Ҳиндистонга қарши майдонга чиқади.

Осиё кубогининг "B" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - СУРИЯ - 0:0
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов (Шерзод Насруллаев 46), Рустам Ашурматов, Умар Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Ҳожимат Эркинов (Аббос Файзуллаев 46), Остон Ўрунов (Азиз Турғунбоев 90), Жалолиддин Машарипов (Игорь Сергеев 73)
Сурия: Аҳмад Маданияҳ, Айҳам Усоу, Муайад ал-Ажаан, Эзикиел Ҳам, Пабло Саббаг (Фаҳд Юсуф 70), Аммар Рамадан, Тоир Крума, Жалил Элиас, Иброҳим Хесар, Абдулраҳмон Вайсс, Маҳмуд ал-Асвад (Умар Ҳарбин 70)
Бош ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Ўмон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:34, 14.01.2024.
Ўқилди: 2361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5278]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4829]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [4274]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3078]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2243]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1908]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [1834]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [1819]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1805]

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик