Кириш Регистрация

Рустам Ходжаев: "Андижон"нинг ўйинида мураббийнинг имзоси кўриниб турибди"

Баҳо:
+ | -

Маълумки, бугун “Андижон” жамоамиз Тожикистонда “Хўжанд”нинг ёшлар жамоасига қарши назорат баҳсида 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувни кузатиб борган “Хўжанд” бош мураббийи Рустам Ходжаев “Андижон” матбуот хизматига қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Биз бу учрашувда ёш футболчиларни синаб кўрдик. Албатта, “Андижон” жамоаси кучли эди. Умуман айтганда, яхши учрашув бўлди.

“Андижон” футболчилари бир-бирини яхши тушуниб ўйнашди. Жамоа ўйинида мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Бизда эса асосан ёш футболчилар ўйнашди. Эҳтимол, бундай натижа кутилгандир".

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:12, 15.01.2024.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик