"Селтик" ва "Блэкберн" клубларининг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон Aнглия премьер-лигасида ўйнаган энг яхши бешта ярим ҳимоячи номини айтди.
«Бешинчи ўринга Патрик Виейрани қўяман. Унда ҳамма нарса бор эди. Aқл бовар қилмас етакчи, кучли, ишончли футболчи.
Фрэнк Лемпард тўртинчи бўлади. У жуда кўп гол урди, кўп пеналти тепди, аммо узоқдан зарбалар билан ҳам ўзини оқлади.
Aжойиб ўйинчи, у кучли 5 таликка кириши керак. Кевин Де Брюйне учинчи ўринда. У нима қила олмаслиги мумкин? Кевин ҳамма нарсани кўради. Унинг бошининг орқа қисмида кўзлари бордек туюлади.
Иккинчи ўринда Рой Кин бўлади. Мен ўша "Манчестер Юнайтед" жамоасида, ўша кийиниш хонасида бўлишни хоҳлардим.
Мен ундан ва бутун Фергюсон жамоасидан хурсанд бўлдим. У етакчи эди, катализатор, ҳаракатлантирувчи куч эди, шунинг учун у ҳам кучли 5 таликка кириши керак эди. Мен биринчи ўринга Пол Скоулзни қўяман. Феноменал футболчи. Неча марта Премьер-лигани ютган?", - дея Саттоннинг сўзларини келтиради Mirror.