Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Миржалол Қосимов: «Насиб қилса, бугун ура олмаган голларимизни Ливан дарвозасига урамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги-2015 саралаш баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

— Бу жамоамизни ютишимиз шарт эди. Дуранг ўйнаганимизга ўзимиз айбдормиз. Биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Шунга қарамай, вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда тезкор гол урганимизда ҳаммаси жойига тушарди. Йигитларга эътирозим йўқ. Бу ўйин хатоларимизни кўриб чиқишга, ўйинимизни таҳлил қилишга ёрдам беради.

— Терма жамоаларимиз февраль ойида ижобий натижа қайд этишга қийналишади. Бу муаммодан қачон фориғ бўлишимиз мумкин?
— "Куз-баҳор" тизимига ўтсак, балки февраль ойларида ҳам яхшироқ ўйнар олармиз. Лекин ҳозирги кунда футболчиларимизнинг ҳолати шундан иборат.

— Ўйиндан кейин жамоанинг кийиниш хонасига ЎФФ президенти Мираброр Усмонов кириб кетаётганини кўрдик. У киши жамоага нималарни таъкидлади?
— Мираброр Зуфарович, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмаганимиз таъкидлаб, футболда гол урмасдан ютиб бўлмаслигини айтиб ўтди. 22 ва 26 март кунги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб, навбатдаги ўйинда омад тилади.

— Бугунги ўйинда қайд этилган дуранг натижа БАА қарши кечадиган кейинги ўйин режасига таъсир кўрсатмайдими?
— Бугун дуранг ўйнаш ниятимиз йўқ эди. Чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларга ғалаба тортиқ қилмоқчи эдик. Осиё кубоги-2015 саралаш ўйинлари бизга фойдали эканини аввал ҳам айтиб ўтгандим. Ўз режамиз асосида ишлашда давом этамиз. Бугунги дуранг ҳам БАА қарши ўйин режасини ўзгартирмайди. Бирибир асосий эътибор Ливанга қарши ўйинга қаратилаверади.

— Бугунги натижага футболчилардаги рақибни менсимаслик ёки хотиржамлик халал бермадими?
— Йўқ, бунақа деб ўйламайман. Бу ҳақда йигитлар билан гаплашдик. Агар хотиржамликка берилганимизда юриб футбол ўйнаган бўлардик. Бу ўйинни фойдали деб айтиб ўтдим. Бугунги ўйин бизнинг ҳозирги ҳолатимизни кўрсатади. Масалан, Жепаровда ўйин амалиёти йўқлиги учун ҳам уни ўйинга қўйдим. Ливан билан ўйин масъулиятини жуда яхши тушуниб турибмиз. Футболчилар, легионерлар ўз клублари сафида ўйин амалиётига эга бўлиб боришса, навбатдаги ўйинда яхши формада келишади. Насиб қилса, бугунги ўйинда ура олмаган голларимизни Ливан дарвозасига урамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:57, 06.02.2013.
Ўқилди: 7734 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.