Машҳур мураббий Жозе Моуриньо ўтган ҳафтада жамоанинг сўнгги ёмон натижалари туфайли "Рома"даги мураббийлик лавозимини тарк этди. Бир неча кун олдин португалиялик "Аш-Шабаб" билан музокаралар олиб борди, бироқ Саудия клубини бошқаришдан бош тортди.
Cope Radio маълумотларига кўра, Жозе шошилмаяпти. Аввалроқ матбуотда Моуриньонинг "Наполи" билан бўлажак музокаралари ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.