Чилилик машҳур ярим ҳимоячи Артуро Видаль ўз ватани клуби "Коло-Коло"га қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 36 ёшли футболчининг шартномаси бир йилга мўлжалланган.
“Мен қайтдим ва муҳим натижаларга эришаман деган умиддаман. Бу йил ажойиб бўлади, биз "Коло-Коло"ни муносиб жойига қайтарамиз", - дея Видаль сўзларини келтирмоқда Chilevision.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Видаль Бразилияда "Фламенго" ва "Атлетико Паранаэнсе" клубларини ҳимоя қилганди. Ушбу икки клуб сафида ярим ҳимоячи жами 27та ўйин ўтказиб, иккита голга ассистентлик қилди.