«Бавария» ҳимоячиси Холгер Бадштубер клуб билан шартномасини узайтирди. Янги шартнома 2017 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
23 ёши футболчи 2002 йилдан буён «Бавария» таркибида тўп суриб келади. Бугунги кунга келиб Холгер Бундеслига учрашувларида 101 маротаба майдонга тушиб улгурган.













