Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Танишинг: «Локомотив» рақиби — «Ан-Наср»

Баҳо:
+1 | -

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада биринчи марта иштирок этаётган «Локомотив» сафарда Бирлашган Араб Амирликларининг «Ан-Наср» жамоаси билан ўзаро куч синашади. Шу муносабат билан рақибимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.

«Ан-Наср» – БАА Про-лигасида Дубай шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Тўлиқ номи «Ан-Наср» спорт клуби, лақаби «мовий тўлқинлар». 1945 йилда ташкил топган ушбу жамоа амирликларнинг энг кекса футбол клуби саналади. «Ан-Наср» ўз рақибларини Дубайдаги «Ал-Мактум» стадионида қабул қилади. Клуб шу кунгача 3 марта (1978, 1979, 1986 йилларда) БАА чемпионатида ғалаба қозонган, шунингдек 3 бора (1986, 1987, 1990 йилларда) мамлакат кубогини ҳам боши узра баланд кўтарган. Бироқ, жамоанинг барча муваффақиятлари ўтган асрда қолиб кетган. «Ал-Наср» жорий йилги Осиё Чемпионлар лигасида БАА Про-лигасининг бронза медали соҳиби сифатида иштирок этади. Айни пайтда жамоани италиялик таниқли мутахассис Вальтер Дзенга бошқармоқда. Бироқ, жамоа тарихида унданда машҳур мураббийлар ҳам ишлаганини унутмаслик керак. Чунончи, ўз вақтида «Ал-Наср»да бразилиялик Жоэль Сантана, француз Жан Фернандес, Чехия терма жамоаси собиқ устози Душан Угрин, Португалия мураббийлар цехининг энг ёрқин вакилларидан бири Артур Жорже каби номдор мутахассислар ҳам фаолият олиб боришган.

Жамоанинг ҳозирги таркибидан ҳам бир қатор машҳур футболчилар ўрин олишган. Ироқлик Нашат Акромнинг нималарга қодирлигини мухлислар яхши билишади. Шунингдек, бразилиялик Бруно Корреа ҳамда италиялик Жузуппе Маскара ҳар қандай жамоа ҳимоячиларига етарлича ташвиш туғдиришга қодир. Қолаверса жамоа сафидан япониялик Такаюки Моримота ҳамда яна бир Бразилия фуқароси Лео Лималар ўрин олишган. Сўнгги вақтларда Лима у қадар ишончли ўйин кўрсата олмаётганини инобатга олсак, айнан у ОЧЛда жорий этилган 3+1 легионерлар лимитидан четда қолганини тахмин қилиш мумкин.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:17, 09.02.2013.
Ўқилди: 4818 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.