"Манчестер Сити" ўзининг расмий сайти орқали ҳужумкор ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Йил бошида 18 ёшга тўлган аргентиналик футболчи билан 2027/2028 йилги мавсум охиригача меҳнат шартномаси имзоланган.
Шу билан бирга, у ўзининг "Ривер Плейт" жамоасида 2025 йилнинг январигача ўйнашда давом этади. Айтиш жоизки, Клаудио Эчеверри яқинда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эътиборни тортди.
Турнирда у Аргентина терма жамоаси сардори бўлган ва ҳатто бразилиялик тенгдошларига қарши чорак финал учрашувида хет-трик қайд этган.