Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Назорат учрашуви. «Насаф» – «Гурник» (Польша) 1:2

Баҳо:
+ | -

Кеча Туркияда иккинчи назорат учрашувини ўтказган "Насаф" футболчилари 14 карра Польша чемпиони “Гурник” жамоасига мағлуб бўлишди.

Учрашувни вакилларимиз жуда фаол бошлашди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб бурчакдан узатилган тўпни Ҳамза Каримов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Бўлим тугашига беш дақиқа қолганида Копач мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда “Насаф” устози бир қатор ўзгаришларни амалга ошириб, майдонга ёш футболчиларни туширди. Натижада ўйин тугашига беш дақиқа қолганида польшалик футболчилар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди.

— Бу сафарги ҳам сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик, — дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди “Насаф” устози. — Аммо назорат ўйинида натижа муҳим эмас, балки таркибни шакллантириш асосий мақсад бўлади. Иккинчи бўлимда таркибда бир нечта ёш футболчиларни синаб  кўрдик. Тўғри, уларга бироз тажриба етишмади. Шу боис охирги беш дақиқада дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

“Насаф” футболчилари бу учрашувда қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

Михаил Наумов – Алишер Юсупов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Ботир Қораев, Лазиз Убайдуллаев, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Суҳроб Неъматов, Фарруҳ Сайфиев, - Илҳом Шомуродов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Бойматов, Мирзакамол Камолов, Раҳматилла Бердимуродов, Мирзамурод Жўрабоев, Кенжа Тўраев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зоҳид Абдуллаев.

Таъкидлаш жоизки, “Насаф” футболчилари кетма-кет уч йилдан буён Анталияда “Гурник” футболчилари билан назорат учрашувини ўтказиб келишмоқда. 2011 йилда қаршилик футболчилар 3:1 ҳисобида ғалабага эришган бўлишса, 2012 йилда ҳам 1:0 ҳисобида “насаф”чилар рақибни доғда қолдиришганди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:26, 10.02.2013.
Ўқилди: 3214 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик