Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Илҳом Қурбонов: «Ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш лимитини оширишни ЎзПФЛдан сўрамоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда "Машъал" футбол клуби Тошкентда бўлиб ўтаётган ПФЛ кубоги мусобақасида иштирок этишмоқда. Шунингдек, "Машъал" жамоаси янги мавсумга таркиб юзасидан ҳам бир қанча ижобий ўзгаришларни амалга ошириш учун изланишлар олиб боришмоқда.

Сайтимиз номидан "Машъал" ПФК бош директори Илҳом Қурбоновга жамоадаги ўзгаришлар ҳақида сўраб мурожаат қилдик ва қўйидаги маълумотларга эга бўлдик.

"Жамоамиз, ўзингизга маълум, ҳозирги кунда Тошкентда ўтказилаётган анъанавий ПФЛ кубоги мусобақаларида иштирок этмоқда. Шунингдек, бир қанча ўйинчиларни кўрикдан ҳам ўтказиб бораяпмиз. Жамоамиз мураббийлари янги мавсумдан ўйин тактикаси бўйича янгиликни жорий қилишмоқчи, шунинг учун ушбу тактикаларга техник ва жисмоний томондан мос келадиган ўйинчилар қидираяпмиз. Ҳозир жамоамизда Виктор Клишин, Баҳодир Муртозаев каби ўйинчилар кўрикдан ўтишмоқда, булардан қайси қайсилари жамоада қолиши мураббийларнинг хулосасига боғлиқ бўлади.

Бизда ўтган йилдагига ўхшаган муаммо пайдо бўлмоқда, яъни, ўйинчиларимизнинг кўпчилиги турли ёшдаги терма жамоаларига жалб этилиши бўлиб турибди. Тўғри, бу бир томондан жуда шарафли, аммо иккинчи томондан бизга муаммолар ҳам туғдирмоқда. Ҳозирги кунда Алексей Евстафиев томонидан 10 нафар ўйинчимиз терма жамоа йиғинига таклиф этилган. Шу 10та ўйинчимиздан ярми терма жамоа ихтиёрида қолган тақдирда ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бунга қўшимча бу йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам қатнашиш учун 7та ўйинчимиз йиғинга таклиф этилган. Бу дегани ярим таркибимиз терма жамоа ихтиёрида бўлишади, бизга эса ўйинчилар сони бўйича 25 нафар лимит берилган. Биз ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича расман ПФЛга мурожаат қилишни мулжаллаб турибмиз, тўғрироғи ўйинчилар лимитини кўпайтириш бўйича.

Жамоамизда муҳит яхши, ҳамма ўз ишини сидқидилдан бажариб боришаяпти, аввал айтиб ўтганимдек, биз шу йилнинг ўзида олий лигага қайтиш масаласини ҳал қилишимиз керак. Бунинг учун имкониятларимиз етарли, шахсан вилоят ҳокими ва Қашқадарё футбол федерацияси барча юзага келган муаммоларимизни ўз вақтида ижобий ечиш бўйича амалий ёрдамларини аяшмаяпти. Биз бундан жуда миннатдормиз", - дейди Илҳом Қурбонов.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:23, 10.02.2013.
Ўқилди: 3589 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик