Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Футзал. Биринчи лигада 10 та жамоа иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Биринчи лига мусобақаси январь ойида старт олиши режалаштирилганди. Ассоциация иш режаси ҳамда мазкур масаланинг Лига билан келишилган ҳолда амалга оширилиши маълум вақт олганидан келиб чиқиб, биринчилик февраль ойида старт оладиган бўлди.

Жорий мавсум Олий лига йўлланмаси учун 10 та жамоа ўзаро кураш олиб боради: Андижон, Нефтчи, Машъал, Шўртан, Сурхон, Қизилқум, Арал, шунингдек, Жиззахнинг Дизак ва Қанғли жамоалари ҳамда ЎФА қошидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий футзал термаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес таклифи билан мамлакат ёшлар терма жамоасига номзод футболчилардан иборат мамлакат У19 терма жамоаси ташкил этилди. Турли жамоаларда фаолият олиб бораётган ёш иқтидорлар У19 терма жамоаси сафида Биринчи лига беллашувларида иштирок этади. Спортчиларга шароит яратиш мақсадида Олий ва Биринчи лига беллашувлари бир кунда ўтказилмайди.

Режага кўра, Биринчи лига икки босқичда ўтказилади. Биринчисида барча жамоа ўзаро бир мартадан тўқнаш келади. Жамоалар географиясидан келиб чиқиб, умумий 9 та тур 3 та вилоят: Жиззах, Фарғона ва Қаршида бўлиб ўтади. Ҳар бир вилоятда жамоалар уч мартадан майдонга тушади.

Иккинчи босқичга дастлабки саккиз ўринни эгаллаган жамоалар йўл олади ва улар плей-офф ўйинлари кўринишида якунда ғолибни аниқлайди. 1/4, 1/2 финал ўйинларига кўра мағлуб жамоалар турнирдан чиқади.

Биринчи босқич ғолиби келаси мавсумни Олий лигада ўтказади. Иккинчи босқич ғолиби эса ўтиш ўйинида иштирок этади. Ҳар икки босқичда ҳам битта жамоа ғолиб чиқса, у ҳолда ўтиш ўйинида иккинчи босқич финалига чиққан жамоа ўйнайди.

Манба: futsal.uz
Киритилди: 20:54, 26.01.2024.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.