"Брайтон" бош мураббийи Роберто де Зерби ёзда "Ливерпул"ни тарк этишга қарор қилган Юрген Клоппнинг баёнотига изоҳ берди.
"Мен жуда хафаман, чунки Премьер-лига дунёдаги энг яхши мураббийлардан бирини йўқотмоқда. Менимча, Клопп, Гвардиола, Aнчелотти ва Бьелса дунёнинг энг яхши мураббийлари.
Мен Клоппнинг кетиш сабабларини тушунаман. Менимча, бизнинг ишимиз дунёдаги энг яхшиси, лекин бу жуда қийин.
Бизга энергия керак, чунки биз ҳар куни ишлашимиз керак”, дея де Зербининг сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс.