"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола нима учун ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнени биринчи дақиқалардан майдонга туширилмаётганини тушунтирди.
“Эртами кечми у биринчи дақиқалардан ўйнашни бошлайди. Кўп сабабларга кўра биз уни ҳимоя қилишни хоҳлаймиз. У ўзини яхши ҳис қилиши ва муаммоларини тушуниши муҳим", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Extra.
Жорий мавсумда 32 ёшли Де Брюйне “шаҳарликлар” сафида бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.