"Бавария" ҳужумчиси Лерой Сане жамоасининг мавсумдаги асосий мақсадлари ҳақида гапирди. Немис вингери фақатгина клубнинг барча мумкин бўлган совринларни ютиш ниятини тасдиқлади.
“Албатта, Германия чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истардим. Умид қиламанки, биз буни уддалай оламиз", - дея Леройнинг сўзларини келтиради журналист Жулиан Бюл.
“Бавария” аввалроқ 2020 йилдан бери ғалаба қозона олмаётган Германия кубогидан чиқиб кетган эди. Сане жорий Германия Бундеслигасида 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.