Микель Артета "Арсенал"ни тарк этиш нияти йўқлигини айтди.
Олдинроқ Артета мавсум охирида клубни тарк этиш истаги ҳақида маълум қилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Қайд этилишича, "Барселона" президенти Жоан Лапорта алоқалар йўқлигига қарамай, уни каталонияликлар бош мураббийи лавозимига идеал номзод деб билади.
"Бу мутлақо сохта хабар. Бу қаердан келганини билмайман, бу ҳақиқат эмас ва бу мени жуда хафа қилади.
Мен бунга ишонолмадим. Бу асоссиз. Бундай нарсаларни ёзганда эҳтиёт бўлиш керак.
Мен тўғри жойдаман, ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Мен бу клуб билан саёҳатдан завқланяпман ва ҳали олдинда узоқ йўл бор. Раҳбарият билан яхши муносабатдаман", - деди "Арсенал" бош мураббийи.